Ўзбекистон давлат қарзи 25,3 млрд $ долларни ташкил этди

Ўзбекистон давлат қарзи 25,3 млрд $ долларни ташкил этди

Давлат қарзи ЯИМ нисбатан 38,4 %гача пасайди.

Давлат ташқи қарзи ўтган чорак билан таққослаганда 939,8 млн $га ошган — 22,7 млрд $га етган (ЯИМга нисбатан 34,4 %). Бу маблағларнинг 16,3 млрд $ Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз бўлса, 6,4 млрд $ Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинди.

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, давлат қарзи қолдиғининг 1,1 млрд $га ошишига, асосан, давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 356,4 млн $ миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши сабаб бўлди.