Ўзбекистон ЕТТБдан 81,6 млн евро қарз олади

Ўзбекистон ЕТТБдан 81,6 млн евро қарз олади

Жорий йилнинг 2 август куни электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 81,6 млн евро қарз жалб қилинмоқда. 

Кредит етти йил муддатга 30 ойлик имтиёзлик давр билан ҳамда бир йиллик 1 фоиз +6 ой Euribor ставкада олинмоқда. 

Қарз Тошкент, Навоий, Тахиатош, Сирдарё, Талимаржон иссиқлик электр станциялари айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш учун сарфланади. 

Қайд этилишича, қарз мазкур станцияларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади. 

Маблағнинг асосий қисми — 44,9 млн евроси ходимлар иш ҳақи фонди, 31,1 млн евроси эса асбоб-ускуналар учун сарфланади.

“Тошкент иссиқлиқ электр станцияси” АЖнинг ходимлари иш ҳақи учун 8,2 млн евро;

“Навоий иссиқлиқ электр станцияси” АЖнинг ходимлари иш ҳақи учун 5,2 млн евро;

“Тахиатош иссиқлиқ электр станцияси” АЖнинг ходимлари иш ҳақи учун 10,2 млн евро;

“Сирдарё иссиқлиқ электр станцияси” АЖнинг ходимлари иш ҳақи учун 12,6 млн евро;

“Талимаржон иссиқлиқ электр станцияси” АЖнинг ходимлари иш ҳақи учун 8,5 млн евро сарфланади.