Ўзбекистон фуқаролигини олиш соддалаштирилмоқда

Ўзбекистон фуқаролигини олиш соддалаштирилмоқда

Айни кунларда бўлиб ўтаётган Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенатнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қонунчилигидаги ўзгартиришлар уни мукаммаллаштириш ва соддалаштиришга, шунингдек, фуқароликка доир шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Шу билан бир қаторда, миллий фуқаролик қонунчилигини ривожланиши ва доимий равишда такомиллашиб бориши зарурлиги, мамлакатда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда рўй бераётган ислоҳотлар эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур.

Энди мазкур Қонун билан қийинчиликлар бартараф этилмоқда.

Мазкур ҳужжат 2021 йил Давлат дастури ижросига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Қонуннинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:

Таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароликни тан олиш институти мутлоқо янги институт бўлиб, МДҲга аъзо давлатларнинг қонунчилигида назарда тутилмаган, бир сўз билан айтадиган бўлсак, мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олишни, қонуний асосларга мувофиқ, тўғридан-тўғри фуқаролик олишни ҳуқуқий асослари яратилади ва ўн беш йил доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш зарурияти қолмайди.

Натижада, юридик фактни суд тартибида тасдиқлаш орқали, фуқаролик масалалари бўйича шикоят қилувчи шахсларнинг эътирозлари камаяди;

фуқаросизликни қисқартиришни аниқ амалга ошириш асносида Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро имиджи янада мустаҳкамланади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.