Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 9 ойда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлди

Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 9 ойда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлди

Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида 2,1 миллион йўловчи ташилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,1 бараварга ортган. 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида ҳаво транспорти орқали 688 минг йўловчи ташилган эди.

Шунингдек, 9 ойда 4 минг тонна юк ҳаво йўллари орқали етказилган. Юк ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошган. 2020 йилда бу кўрсаткич 3,5 минг тоннани қайд этганди.