Токио-2020: пара пауерлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева иштирокидаги финал баҳслари якунланди. Спортчимиз 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг делегасиямиз ҳисобидаги медаллар сони 7 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза.