Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 12.11.2021 06:38 да (12.11.2021 йил, Гринвич бўйича 01:38 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Эпицентр: Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани. Зилзила координаталари: 40,8 градус шимолий кенглик; 72,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 298 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Жалақудуқ туманида 4 балл, 10 км.
  • Қўрғонтепа туманида 3-4 балл, 14 км.
  • Андижон туманида 3 балл, 21 км.
  • Хўжаобод туманида 3 балл, 21 км.
  • Хонобод туманида 2-3 балл, 29 км.
  • Андижон шаҳрида 2-3 балл, 30 км.
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл, 30 км.
  • Пахтаобод туманида 2-3 балл, 31 км.
  • Избоскан туманида 2 балл, 40 км.
  • Асака туманида 2 балл, 43 км.
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 44 км.
  • Марҳамат туманида 2 балл, 47 км.