Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

Бугун, 30 июн куни Тошкент вақти билан 19:16 да (30.06.2021 йил, Гринвич бўйича 14:16 да) Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 38,3 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Қарши шаҳрида 3 балл, 60 км.