Ўзбекистон ҳукумати «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» устав капиталидаги 57 фоиз улушини ошкора сотув жараёни орқали сотади

Ўзбекистон ҳукумати «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» устав капиталидаги 57 фоиз улушини ошкора сотув жараёни орқали сотади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган ошкора сотув жараёни орқали сотиш истаги тўғрисида эълон қилди.

Ушбу Битим доирасида Давлат активларини бошқариш агентлигининг эксклюзив молиявий маслаҳатчиси вазифасини Rothschild & Cie бажаради.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖнинг бозордаги улуши 2019 йилда қарийб 47 фоизни ташкил этган бўлиб (бу энг яқин рақобатчидан тахминан 70 фоиз кўпроқ), Ўзбекистондаги газланган алкоголсиз ичимликларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. 

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd»нинг ишлаб чиқариш қувватлари Тошкент, Наманган ва Урганчдаги учта корхонадан иборат. Шунингдек, жамият замонавий омборхоналар тармоғига эга. Бундан ташқари, Самарқандда янги корхонани қуриш режалаштирилган. 

2019 йил 31 декабрда якунланган ўн икки ойлик даврда жамиятнинг даромади 1,4 трлн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2018 йил 31 декабр ҳолатига қарийб 46 фоиз ўсишни кўрсатди.