"Ўзбекистон ҳукумати Uzbekistan Airways’ни сотишга тайёр, бироқ ҳозирча бунинг мавриди келмади" — транспорт вазири

Ўзбекистон ҳукумати Uzbekistan Airways’ни сотишга тайёр, бироқ ҳозирча бунинг мавриди келмади, деб хабар беради «Подробно».

«Миллий авиакомпанияни сотиш борасида тўхталадиган бўлсак, бу борада режаларимиз бор, бироқ яқин келажакда эмас. Чунки у ҳозирда хорижий инвесторларни етарлича жалб этмайди. Қарзлар масаласи ҳал этилгач ва қулай шароит яратилгач бу масалага, албатта, қайтамиз», — дейди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.