Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукумати Хитойга бориш-келишларни тўхтатиш ҳақида топшириқ берди
1.02.2020 09:31,  
324

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни ва ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга ташрифларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда davletov.uz манбаси хабар берди.

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди.

Тадбирда Президент айни вақтда нафақат Хитой, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайд этилаётган коронавирус масаласига тўхталиб: «Ҳозирги коронавирус кўзимизни мошдек очиши керак», — деб айтган Президент. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бунда қайси йўналиш бўйича нималар қилиниши керак, нималар ихтиро қилиниши керак — шу каби масалаларга тайёр бўлиш лозим. «Халқимизнинг хавфсизлигини ўйлашимиз керак», — деб таъкидлаганди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов янги турдаги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Хитой фуқароларини Ўзбекистонга киришини чеклашни таклиф қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан