Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ҳукуматининг толиблар билан музокаралари қолдирилди
15.10.2021 15:45,  
222

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари ўртасида жума куни чегарадош Термиз ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган музокаралари қолдирилди.

Эҳтимол, музокаралар шанба куни бўлиб ўтади, деб хабар қилган РИА Новостига Ўзбекистон томонидан музокаралар иштирокчиси.

"Бугун Термизда учрашув бўлмайди. Эҳтимол, у шанба куни рўй беради", — деган агентлик суҳбатдоши.Манба музокаралар муддати нега ўзгаргани сабабини келтирмаган.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Қобулда Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.
Учрашув якунларига кўра, яқин келажакда Термизда биргаликдаги музокараларни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган эди.Томонлар савдо-иқтисодий характердаги масалаларни муҳокама қилишни режалаштирганди.

Гап ўзаро савдо айланмаси ошишида мавжуд тўсиқларни йўқотриш, шунингдек, "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линиялари ишга туширилиши ҳамда Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар маршрути бўйича режалаштирилган темир йўл қатнови ҳақида бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан