Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.

Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.