Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар қилмоқда  вазирлик матбуот хизмати.

Хусусан, подполковник Икром Фозилов ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Икром Фозилов Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Файзулла Исмоилов Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Файзулла Исмоилов Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Маъруф Кузиев Самарқанд вилояти ИИБ Паст Дарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Маъруф Кузиев Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.