Ўзбекистон ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан яна иккита мансабдор ўз лавозими билан хайрлашди

Ўзбекистон ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан яна иккита мансабдор ўз лавозими билан хайрлашди

Хабар қилингиндек, кеча, 3 ноябрь куни Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланган эди.

Ушбу ҳодисадан сўнг Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи Зияев Ғолибшер Мелибоевич ишдан олинган эди.

Бугун маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ишдан олинган.