Ўзбекистонга жорий йилда қанча енгил автомобиллар импорт қилинган?

Ўзбекистонга жорий йилда қанча енгил автомобиллар импорт қилинган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 17,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган  енгил автомобиллар импорт қилган.

Ўтган 2 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Россия – 9,1 млн.
Хитой – 1,8 млн. 
Қозоғистон – 1,7 млн.
Япония – 1,2 млн.
Германия – 1,1 млн.
АҚШ – 1,0 млн.
Литва – 935,7 минг
Корея – 203,2 минг

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2020 йилда хориждан 475,1 млн. АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилган.