Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 2 ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 2 ўринга кўтарилди

Ookla” компаниясининг Speedtest.net хизмати 2020 йилнинг феврал ойи натижаларига кўра, янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна иккита ўринга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 102-поғонани эгаллаб турибди ва январ ҳолатига нисбатан 2 ўринга кўтарилди. Охирги йил натижаларига кўра, Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди – 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январ ҳолатига) 26,30 Мбит/c гача (2020 йил феврал ҳолатига).

Speedtest.net Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.