Ўзбекистон ипотека кредитлари бўйича 111 давлат орасида юзталикка ҳам киролмади

Ўзбекистон ипотека кредитлари бўйича 111 давлат орасида юзталикка ҳам киролмади

Ипотека кредити олиш имконияти бўйича жаҳон рейтингида Нумбео портали таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон 111 давлат орасида 103-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда ипотека тўлов қобилияти индекси бор-йўғи 0,28, ўртача ипотека кредити эса ўртача даромаднинг 355,7 фоизини ташкил этди (ўртача оила даромадидан 3,5 баробар кўп).

Рейтингнинг етакчи учлигига Саудия Aрабистони (1-ўрин, индекс – 5,1), AҚШ (2-ўрин, индекс – 3,4) ва Пуэрто-Рико (3-ўрин, индекс – 3,1) кирди.

Ипотека кредити олиш қобилиятининг энг ёмон кўрсаткичларига эга бўлган уч мамлакат Гана (111-ўрин, индекс – атиги 0,04), Aргентина (110-ўрин, индекс – 0,09), Эрон ва Сурия (109 ва 110-ўринлар, индекс – 0,13) бўлди.