Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ҳамда IWF сайлов конгресси Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионати Тошкентда 7-17 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган, IWF сайлов конгресси жараёнлари эса 20-21-декабрь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё оғир атлетика федерацияси Конгресси-2021, шунингдек оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати юқори даражада ташкиллаштирилган эди.