Ўзбекистон кубогининг финаличилари номи маълум

Ўзбекистон кубогининг финаличилари номи маълум

Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал учрашувида Олмалиқнинг АГМК жамоаси ўз майдонида бу сафар Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилди. 

Учрашув дастлабки бўлимида мезбонлар ўз устунликларини намойиш этишди. Бир нечта ташкиллаштирилган хавфли вазиятлардан сўнг аждарларнинг собиқ футболчиси Баҳром Абдураҳимов гол уриб ҳисобни мезбонлар томонига ўзгартиради. 

АГМК / Насаф 1:0

Ўтказиб юборилган голдан сўнг қаршиликлар ўйин суратини бироз ўзлари томонга ўзгартиришга муваффақ бўлди. Аммо биринчи бўлимда жамоалар томонидан бошқа ҳисоб очилмади. Шу  тариқа АГМК танаффусга минимал ҳисобда чиқиб кетди. 

АГМК / Насаф 1:0

Иккинчи бўлимда Рўзиқул Бердиевдан етарлича кўрсатмаларни олиб чиққан қаршиликлар тўпни назорат қилиш борасида етакчилик қилишди.Иккинчи бўлим тўлиқ «Насаф» жамоасининг устунлигида давом этди, аммо мезбонлар дарвозасини ишғол этиш аждарларга насиб этмади. Шу тариқа Қаршининг «Насаф» жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўз юришини ярим финалда тўхтатмоқда. АГМК клуби эса кетма-кетма учинчи марта  Ўзбекистон кубоги финалига чиқмоқда.

АГМК / Насаф 1:0

Гол: Баҳром Абдураҳимов


Эслатиб ўтамиз биринчи ярим финал учрашувида «Пахтакор» жамоаси «Қўқон-1912» клубини меҳмонда 1:3 ҳисобида таслим этди. 

Ўзбекистон кубогининг финал баҳси эса 20-декабр санасида Наманган шаҳрида ўтказилади.