Ўзбекистон КХШТга қайтиш масаласини кўтаргани йўқ - Зась

Ўзбекистон КХШТга қайтиш масаласини кўтаргани йўқ - Зась

КХШТ бош котиби Станислав Зась РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Душанбеда бўлиб ўтган саммитда қандай масалалар кун тартибидан ўрин олмагани ҳақида сўзлади.
Афғонистондаги вазият зиддийлашуви фонида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги қайта тикланиши масаласи йиғилиш давомида кўтарилмади, деб айтган Зась.
"(Ўзбекистон) бу масалани кўтармади (КХШТда аъзоликни қайта тиклаш – таҳр.). (Бу масала билан) мурожаат қилмади. Ҳаммаси энг аввало Ўзбекистон иродасига боғлиқ бўлади", - деган КХШТ бош котиби Станислав Зась.

Ўзбекистон жорий саммитда таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.
Айни вақтда КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон аъзо.