Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Марказий банки май ойида 9 тонна олтин сотиб олди
7.07.2022 15:46,  
43

Ўзбекистон Марказий банки май ойида олтин захирасини 9 тоннага тўлдирди, бу жаҳондаги иккинчи натижадир, дея хабар беради Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботида. 

13 тонна олтин сотиб олган Туркия Марказий банки етакчи бўлди, Қозоғистон учинчи ўринда – 6 тонна. Ундан кейин Қатар ва Ҳиндистон - мос равишда 5 тонна ва 4 тонна. 

1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,4 миллиард долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 497,1 миллион долларга кам. 

Олтин 0,3 миллион трой унцияга ошди, бироқ доллар билан ҳисобланганда унинг захиралари ҳажми 146,4 миллион долларга – 21,3 миллиард доллардан 21,1 миллиард долларга қисқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан