Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон меҳнат бозорида қайси секторнинг улуши кўпроқ? Расмийми ёки норасмий...
12.11.2019 16:25,  
146

Бугунги кунда Ўзбекистон меҳнат бозорида 13,6 миллион киши банд бўлиб, улардан 5,6 миллион расмий ва 7,9 миллион норасмий секторда, шу жумладан, 2,6 миллион киши меҳнат мигранти сифатида меҳнат қилмоқда. Таъкидлаш ўринлики, норасмий сектордаги бандлик кўрсаткичи секин-аста камайиб, расмий секторга ўтилмоқда. Мустақиллик йиллари давомида бу йил биринчи марта расмий секторда банд бўлганлар сони 300 мингдан ортди.

Бу ҳақида Бухоро вилоятида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ҳамкорлигида меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар масаласига бағишлаб ўтказилаётган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов айтиб ўтди.

Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелда тузилган ҳамкорлик келишувига асосан эндиликда ушбу тармоқни янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилган.

Хусусан, 2020 йилда Россия Федерациясининг Красноярск ўлкаси, Татаристон Республикаси, Астрахан, Ростов, Ленинград, Новосибирск вилоятлари билан бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик келишувларини имзолаш ва биргаликда қатор тадбирларни ўтказиш кутилмоқда.

“Тартибли меҳнат миграцияси бу бирор давлатга ишни нақд қилиб, иш жойи ва иш берувчи ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиб бориш демакдир. Афсуски, мазкур жараённи тўлалигича тартибга солиш жуда мураккаб. Бу борада бизда тайёр механизмлар йўқ. Уни биргаликда яратамиз“, дея таъкидлади Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари Михаил Иванков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан