Ўзбекистон миллий жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради

Ўзбекистон миллий жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради

Ўзбекистон миллий жамоаси Сречко Катанец бошқарувидаги илк ўйинда меҳмонда Швецияга қарши баҳс юритди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди. 

 

6-дақиқада Абдулла Абдуллаев ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, 34-дақиқада Исак Телин марказий ҳимоячиларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди. 71-дақиқада эса Элдор Шомуродов Фарруҳ Сайфиевнинг чиройли узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиқиб, ўз услубида тўп киритди.

Ўртоқлик ўйини
Швеция — Ўзбекистон 2:1

5 сентябрь. Швеция. «Friends Arena»
Голлар: Абдулла Абдуллаев (6, автогол),  Исак Телин (34) — Элдор Шомуродов (71).
Швеция: Кристоффер Нордфельдт, Маттиас Йоҳанссон (Даниэль Сундгрен, 62), Маркус Даниэльсон (Виктор Классон, 81), Йоаким Нильссон, Мартин Олссон, Кен Сема, Маттиас Сванберг (Карл Старфельт, 62), Йенс Каюсте
Йеспер Карлссон, Исаак Телин, Робин Куайсон (Жордан Ларссон, 59).
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Хожиакбар Алижонов (Иброҳимхалил Йўлдошев, 76), Фаррух Сайфиев, Абдулла Абдуллаев, Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков (Азиз Омонов, 89), Отабек Шукуров, Ойбек Бозоров (Аброр Исмоилов, 49), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов, 89), Фаррух Икромов (Санжар Қодирқулов, 49), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 76).