Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрда Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрда Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

30 августдан 7 сентябрга қадар ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий термаси бу вақтда Тошкент ва Стокгольмда йиғин ўтказади.

Ўзбекистон мазкур йиғин доирасида 5 сентябрь куни Швеция терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида қатнашади. Учрашув Стокгольмдаги «Фриэндс» стадионида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец бош мураббий бўлиши ҳақида маълум қилинганди. Шу тариқа Катанец бошқарувидаги илк ўйин номдор рақибга қарши бўлиб ўтади.

Швеция терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 2 сентябрь куни Испанияга қарши, 8 сентябрда Грецияга қарши ўйнайди.