Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани айтилди

Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани айтилди

Аввалроқ, Ўзбекистон Миллий университетида баҳоси “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда қайд этилишича, университетда бир йил давом этган таъмирлаш ишлари давомида нодир қўлёзмалар сақланувчи университетнинг тарих музейидаги ашёлар типография хонасига кўчириб турилган.

Лекин университетнинг асосий биноси ва музей хоналари таъмирлаб бўлинганидан кейин ҳам музейдаги ашёлар, хусусан, нодир китоблар ва қўлёзмалар ўз жойига қайтариб қўйилмаган.

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади.