Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

Ш.Мирзиёевнинг БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (UNESCAP) “Қуруқлик портлари” тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилишга оид қарори қабул қилинди.

Шартноманинг асосий мақсади – Осиё-Тинч океани минтақасида транспорт ташувларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган логистика марказларини (қуруқлик портларини) қуриш ва ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

Халқаро шартномани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон номидан Транспорт вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Айтилишича, шартномага қўшилишдан Ўзбекистоннинг логистика марказларини (қуруқлик портларини) халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилиш ва рўйхатга киритиш кутилмоқда.