Аввал хабар берганимиздек, ФИФА кунлари вақтида Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Navruz Cup-2022” турнири бўлиб ўтди.
Бугун турнирнинг финал баҳсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уганда терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида терма жамоамиз вакили Жалолиддин Машарипов ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Элдор Шомуродовнинг голи ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 2:0.
Иккинчи бўлимда Уганда футболчилари Мия ва Окви ҳисобни қисқартирди. Аммо жамоамиз сардори Элдор Шомуродов хетрик билан жавоб қайтарди - 4:2.
Шу билан ўйинда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Navruz Cup-2022” чемпионига айланди.