Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 3,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27 627 дона газ плиталар импорт қилинган.
Газ плиталар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1905 донага камайган.
Ўзбекистон 14 та давлатдан газ плита импорт қилган.
Ўзбекистон 8 ой мобайнида энг кўп газ плиталарни импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 11,4 мингта
— Беларусь – 11,3 мингта
— Туркия – 3,3 мингта
— Польша – 554 дона
— Италия – 424 дона
— Словения – 216 дона