Ўзбекистон очлик бўйича 2020 йил Глобал индексида 30-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон очлик бўйича 2020 йил Глобал индексида 30-ўринда қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2019 йилда ушбу рейтингда Ўзбекистон 10,7 балл билан 48-ўринда кўрсатиб ўтилган.

2020 йилда МДҲ давлатларидан Қозоғистон 5,4 балл билан 21-ўринда (2019 йил 5,5 балл, 20-ўринда), Арманистон 6,9 балл билан 31-ўринда (2019 йил 7,8 балл, 30-ўринда), Қирғизистон 8,4 балл билан 42-ўринда (2019 йил 8,8 балл, 35-ўринда), Туркманистон 11,1 балл билан 52-ўринда (2019 йил 11,8 балл, 54-ўринда) қайд этилган.

Индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:

  • тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;
  • беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;
  • беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Статистика қўмитасининг таъкидлашича, бир йил ичида 48-ўриндан 30-ўринга кўтарилишнинг асосий сабаби, ФАО ташкилоти томонидан Глобал очлик индексининг асосий омилидан бири бўлган “тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши” кўрсаткичининг 2017 йилдан бошлаб қайта ҳисоблаш амалга оширилганлигидир. 

Қайта ҳисоблаш натижасида “тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши” кўрсаткичи деярли 2,5 баробарга қисқартирилган ва 2016-2018 йиллар учун 6,3 фоиздан 2,8 фоизга ўзгартирилган, 2017-2019 йиллар учун 2,6 фоиз деб тан олинган эди, дейилади хабарда.