Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Венесуэла билан жанговар дуранг қайд этди

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Венесуэла билан жанговар дуранг қайд этди

Foto.Tribuna

Сентябрь ойида Литвада ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Жанубий Американинг кучли жамоаларидан бири Венесуэлага қарши саф тортди.

Қизиқарли ва шиддатли курашлар остида кечган ўйинда Усмоновнинг голи ва Раҳматовнинг дубли Баҳодир Аҳмедов шогирдларига жанговар 3:3 ҳисобидаги дурангни тақдим этди.

Футзал. Ўртоқлик учрашуви
24 июнь (пайшанба)
Ўзбекистон – Венесуэла – 3:3
Голлар
: Акбар Усмонов 2, Дилшод Раҳматов 7, 20 - Морильо 4, Жуниор 10, Эндерсон 11.
Ўзбекистон: Аббос Элмуродов, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира таркиби: Рустам Умаров, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Хушнур Эркинов, Дилмурод Шавкатов, Элбек Тўлқинов, Суннат Жўраев, Музаффар Аҳаджонов.

Маълумот учун, Ўзбекистон футзал миллий жамоаси ЖЧ гуруҳ босқичида Гватамела, Россия ва Мисрга қарши майдонга тушади.