Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон почтаси”нинг “Янги имкониятлар кучи” номли ребрендинг тақдимот маросими бўлиб ўтди
14.12.2021 20:17,  
75

“Ўзбекистон почтаси” AЖ компанияси ҳам янгиланиш жараёнини бошлаб, ребрендингнинг биринчи босқичига старт берди. Бренднинг янги номи — Uzpost, янги логотип, янг ранглар палитраси ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг янги тизими Ўзбекистон почта тизимига янги имкониятлар бағишлайди. Бренднинг янги шиори — “Янги имкониятлар кучи”дир — дея ёзмоқда 'Human.uz' нашри.

2021 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириладиган энг муҳим ўзгаришлардан бири почта логистикасининг янги тизими бўлди. Янги тизим жараёнларни оптимизация қилишга, почта жўнатмаларини расмийлаштириш босқичларини қисқартиришга ёрдам беради. Эндиликда “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз уйларидан чиқмасдан туриб ўз жўнатмаларини веб сайт, мобил илова ёки Телеграм бот орқали расмийлаштиришлари мумкин бўлади. ИД код олган мижоз ўзига яқин почта бўлимига келади ва уни кўрсатади. Оператор мижоз томонидан олдинроқ киритилган маълумотларни почта тизимида кўради ва жўнатмани расмийлаштиришни дарҳол бошлайди.

Бундан ташқари, янги тизим кўп сонли жўнатмаларни расмийлаштиришни ҳам енгиллаштиради, бундан айниқса юридик шахслар кўпроқ фойдаланишлари мумкин. Катта миқдордаги почта жўнатмаларни юбормоқчи бўлган мижозлар керакли маълумотларни битта EXCEL файлга киритиб, уни почта тизимига юклашлари мумкин бўлади.

Мижозлар  ўзларининг жўнатмаларини онлайн тарзда кузатиб боришлари мумкин.

“Ўзбекистон почтаси” AЖ автопарки ва инфратузилмаси ҳам янгиланиши керак эди. Компания 27 та Дамас, 75 та кичик Cаддй, 4 та катта ИСУЗУ ва 2 та юк ортувчи Газел автотранспортларини ҳамда 417 та электроскутер ва 200 та велосипедларни харид қилди. 15% почта бўлинмалари техникалари янгиланиб,  янги форматдаги пилот бўлинмалари, автоматлаштирилган мажмуалар - почтоматлар орқали мижозлар ўз жўнатмаларини ўзлари олишлари мумкин бўлади. Бугунга келиб республика бўйлаб 30 та почтомат ўрнатилган.

Кейинги йил бошида “Ўзбекистон почтаси” AЖ томонидан Тошкент, Бухоро, Хоразм ва Aсака шаҳарларида 4 та фулфилмент марказлари ишга туширилади. 2025 йилгача мамлакат бўйлаб автоматлаштирилган фулфилмент марказлари сони 30тагача етказилиши режа қилинган.

Ребрендинг жараёни доирасида компания шунингдек ўзининг савдо платформаси/маркетплейси ҳам ишга туширилди ва  “Unisavdo”  деб ном олган ушбу маркетплейснинг Aндроид ва IOSтизимлари учун мобил иловаларида 300дан ортиқ тадбиркорлар “Unisavdo” да ўз маҳсулотларини жойлаштириш учун шартномалар имзолашди. Бугунги кунга келиб платформада 14 000 дан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилган ва улар республика бўйлаб етказиб берилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” AЖ тўловларни қабул қилишнинг пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тизими - “Aввал”ни ишга туширди. “Aввал” тизими ягона марказлашган дастур бўлиб, мижозлар 100 дан ортиқ хизматлар учун тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим туфайли почта операторларида жойларда мобил қурилмалари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти ҳам

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан