Ўзбекистон Президенти чет элдаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти чет элдаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф қилди

ШҲТ саммитида маъруза қилган Шавкат Мирзиёев чет элдаги афғон активларини музлатишни тўхтатишни таклиф  қилди. Бу Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олиш ва қочқинлар оқимини камайтиришга хизмат қилади деб ҳисоблайди Ўзбекистон етакчиси.

Президентнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги бугунги ҳолат мамлакатнинг янги ҳукумати билан мулоқотни ривожлантиришга олиб келади.

Мирзиёев, шунингдек, ШҲТ-Афғонистон форматида олий даражадаги учрашувларни ўтказишни таклиф қилди. Бу жараёнда Тошкент асосий минбарга айланиши мумкин.