Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.

Музокараларда сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика салоҳиятини ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.