Ўзбекистон Президенти ташрифи шарафига қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти ташрифи шарафига қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди. Улар биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.