Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов вафот этди.

Ҳасан Нормуродов узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган. Кейинчалик «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган. Сўнгги кунларда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

82 яшар Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида ҳурмат қозонган. 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ҳасан Нормуродовни яқинда президент Шавкат Мирзиёев бориб кўрганди.

«Sof.uz» таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.