Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон қирғиз—тожик можароси томонларини тўқнашувларни зудлик билан тугатишга чақирмоқда
29.04.2021 18:35,  
715

Ўзбекистон қирғиз—тожик чегарасида вазиятнинг кескинлашгани ва иккала томоннинг ҳам қурбон бўлишига олиб келган вазият ҳақидаги маълумотни чуқур хавотир билан қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

«Томонларни зудлик билан тўқнашувларни тўхтатишга, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга ва кескинликнинг янада ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», — дейилади ТИВ баёнотида.

«Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар фақат Марказий Осиё қардош халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши керак», — деб таъкидланган хабарда.

ТИВ, шунингдек, Ўзбекистон «юзага келган вазиятни тезроқ ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам беришга» тайёрлигини билдирган.

Қирғиз—тожик давлат чегарасидаги вазият 29 апрель, пайшанба куни эрталаб кескинлашди: ўқотар қурол ишлатилган, Қирғизистон фуқаролари орасида ярадорлар ҳам бор. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ўз навбатида, ушбу можаронинг етти нафар қурбони ҳақида хабар берди.

Можарога 28 апрель куни тожикистонликлар томонидан «Бош сув ҳавзаси» участкаси ҳудудидаги электр узатиш симлари устунларига видеокамералар ўрнатилиши сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан