Ўзбекистон Россияга илк бор балиқ экспорт қилди

Ўзбекистон Россияга илк бор балиқ экспорт қилди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига форель балиғининг илк партиясини экспорт қилди. Бу ҳақида Россельхознадзор матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ўзбекистоннинг аттестациядан ўтган корхоналаридан бири Россиянинг Новосибирск шаҳрига автомобил транспорти билан 20 тонна музлатилган форел балиғи юборди”, - дейилган хабарда.

Ушбу товарни етказиб бериш, қонунда белгиланган барча талабларга риоя қилинган ҳолда, Россия божхона ҳамда ветеринар-санитар органлари назорати остида бўлиб ўтди, дейилган хабарда.