Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон. Самарқандга йўл” — Лондонда Ўзбекистон ҳақида китоб чоп этилди
12.03.2020 20:32,  
85

Бугун, 12 март куни Лондонда Ўзбекистон маданий ва табиий меросига багʻишланган “Ўзбекистон. Самарқандга йўл” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб маҳаллий Assouline Publishing нашриёти ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда лойиҳаси ҳисобланади.

Китоб муаллифи — нашриёт асосчиси Яффа Ассулин. Суратлар дунёга машҳур фоторассом Лазиз Ҳаманий томонидан олинган.

Яффа тарихни ўрганиш ва кўпчиликнинг кўзи олдида яширин бўлган тафсилотларни топиш учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилган. Фотограф Лазиз Ҳаманий билан биргаликда улар очиқ осмон остидаги музейларга ўхшаган қишлоқларни зиёрат қилишди, Буюк Ипак йўли шаҳарлари ва Буюк Александр Македонскийнинг экспедицияси жойларини кезиб чиқишди, аммо буларнинг барчасини ўз кўзлари билан кўриш кераклигини тушунишди. Шунинг учун китоб мамлакат ҳақида ҳикоя эмас, балки саёҳат учун таклифномадир.

Ўзбекистон сайёрамиздаги тасаввурлар ҳақиқатга тўғри келадиган жойлардан биридир. Мамлакат беқиёс манзаралари ва унутилмас анъаналарига эга. Олтин саройлар ва ажойиб ёдгорликлар билан безатилган минтақанинг меъморий ландшафтлари шу қадар тафсилотларга бойки, баъзида бу иншоотлар осмоннинг ўзини акс эттиргандай туюлади ”, — деб ёзилган китоб муқаддимасида.

Саида Мирзиёеванинг ёзишича, китоб 20 мамлакатда сотувга чиқарилади.

Апрел ойида китоб тақдимоти унинг муаллифи Яффа Ассаулин ҳамда фоторассом Лазиз Ҳаманий иштирокида Тошкентда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан