Ўзбекистон Суперлигаси дунё рейтингида анча юқорилади

Ўзбекистон Суперлигаси дунё рейтингида анча юқорилади

Рейтингдан 80 та чемпионат ўрин олган

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерасияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхши лигалари рейтингини тузиб чиқди. Федерасия талқинига кўра чемпионатлар ўринларга ажратилди: деб хабар бермоқда "Sport.uz"

Унга кўра Италия А серияси 14 йилдан сўнг яна пешқадамга айланди. Шомуродов ўйнаётган лига АПЛни ортда қолдиргани эътиборга молик.

Ўзбекистон Суперлигаси 2019 йил якунларига кўра 67-ўринда қайд этилганди. 2020 йили эса 48-поғонани банд этди.  

Қуйида Халқаро футбол тарихи ва статистика федерасияси (IFFHS) талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши лигалари рейтинги билан танишинг:

Жаҳон рейтинги
1.Италия
2.Англия
3.Бразилия
4.Испания
5.Германия
6.Португалия
7.Франция
8.Парагвай
9.Аргентина
10.Эквадор

Осиё минтақаси
20.Жанубий Корея
31.Саудия Арабистони
38.Япония
43.Хитой
48.ЎЗБЕКИСТОН
51.Эрон
53.БАА
55.Қатар