Ўзбекистон суперлигаси ўйинларига старт берилди

Ўзбекистон суперлигаси ўйинларига старт берилди

Кеча Cуперлиганинг 4-тури доирасида дастлабки иккита ўйин якунига етди. Биринчи баҳсда «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилган бўлса, иккинчи ўйин «Қизилқум» ҳамда АГМК жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар аъзоси Бобуржон Акбаров тиззаси билан, «Қизилқум» ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйинда меҳмонлар вакили Элгужа Григалашвилининг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди ва АГМК ўз уйига ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳам суперлига ўйинларининг навбатдаги кунги иккита қизиқарли ўйинлари бўлиб ўтади. «Сўғдиёна» ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилса, Қаршида «Насаф» Наманганнинг «Навбаҳор»ини қабул қилади.

«Сўғдиёна» - «Пахтакор» ўйинини Темур Тўхтасинов бошқариб борса, «Насаф» - «Навбаҳор» баҳсини Шерзод Қосимов кузатиб боради.