Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари ҳақидаги биринчи резолюцияси қабул қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари ҳақидаги биринчи резолюцияси қабул қилинди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди.

Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлади. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилди.