“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Фуқароларни Тошкент–Москва йўналиши бўйича қатновчи поездга вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ходимлари қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Қайд этилишича, «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг халқаро йўналишлар бўйича қатновчи поездининг вагон кузатувчиси ҳамда ресторан ходими ўзаро келишган ҳолда икки фуқарони ишга киритиб қўйиш учун улардан 6500 АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, хизматчилар Тошкент шаҳрида яшовчи ушбу фуқароларни Тошкент–Москва йўналиши бўйича қатновчи поездга вагон кузатувчиси лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Ҳозирда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг мазкур ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.