Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга мағлуб бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга мағлуб бўлди

Душанбе шаҳрида ўтказилаётган CAFA U-15 турнири 3-тури доирасида Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўзаро баҳс олиб борди. 

Мазкур ўйинда Сервер Жепаров бошчилигидаги терма жамоамиз Тожикистонга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 57-дақиқада киритилган гол амалда баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Шундай қилиб, ҳамюртларимиз 3 тур якунига кўра, 1 очко тўплаган ҳолда, гуруҳда 3-ўринни қўлга киритди.