Ўзбекистондаги тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчилар хомашё етишмовчилиги туфайли тўлиқ қувват билан ишламаяпти деб хабар қилмоқда Монополияга қарши кураш давлат қўмитаси.
Республикамизда умумий тарзда кунига 1,77 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқара оладиган 89 та ишлаб чиқарувчи мавжуд.
Ушбу соҳаларда ишлаб чиқарилган ниқобларнинг улгуржи нархи, ишлатилган хомашё туридан келиб чиқиб, қуйидагича (донаси): "спандбон" материалидан тикилгани — 800-2100 сўм; дока материаллиги — 1000-1500 сўм; тикув материалидан тайёрлангани — 1500-1700 сўм.