Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Тожикистон чегараси яқинидаги ҳужумни ўрганмоқда
6.11.2019 13:48,  
1151

Ўзбекистон томони, Тожикистон чегарасида жойлашган заставага, номаълум кишилар томонидан қилинган қуролли ҳужумни ўрганмоқда.

“Биз бўлиб ўтган воқеадан хабардормиз. Ҳозирги вақтда вазиятни ўрганяпмиз,”- деган Ўзбекистон чегара қўшинлари вакили. Шунингдек, у Ўзбекистон томони тожикистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада эканлигини айтиб ўтган.

Аввалроқ, 6 ноябрга ўтар кечаси, 20 нафар қуролланган номаълум шахслар, Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужум давомида, улар 5 та АКМ автоматларини қўлга киритишди. Ҳарбийларнинг операцияси натижасида, ҳужум қилган шахслар ўраб олинди ва 15 таси йўқ қилинди. Қолган 5 таси қўлга олинди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегараларининг умумий узунлиги 1,3 минг километрдан ортиқроқ бўлиб, икки давлат чегаралари 2018 йилда қайта очилган эди.

Мавзуга доир: Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Ишкобод» чегара постига ҳужум қилганлар қайси террор ташкилотидан экани маълум бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан