Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Тожикистонда янги шифохона қурди
28.02.2021 15:37,  
155

Ушбу мажмуада жойлашган коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш маркази Тожикистонда муқобили йўқ эканлиги айтилмоқда.

Бу ҳақда Sputnik хабар берди. 

 Тожикистоннинг Қубодиён туманида  замонавий тиббиёт мажмуаси қурилиши якунланган.

Муассаса Ўзбекистон тақдим этган маблағлар ҳисобига қад ростлаган. “Ўзбекнефтегаз” АЖ компанияси қурилишнинг асосий ҳомийси бўлган.

Тиббиёт муассасасига керакли мебель ва замонавий асбоб-ускуналар келтирилган. Мажмуанинг асосий хусусияти коронавирус билан касалланганларни даволаш учун нодир корпусга эгалиги. Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон илтимосига кўра мажмуада қўшимча равишда коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш марказини ҳам қуриб берган.

Бу ердаги жиҳозлар инсонда коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини қисқа вақт ичида аниқлаш ва инфекция аниқланган беморларни малакали ёрдам олиш учун зудлик билан ҳудуд ва пойтахтдаги шифохоналарга жўнатиш имконини беради.

Қайд этилишича, ушбу мажмуада жойлашган коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш маркази Тожикистонда ягона ҳисобланади.

Марказ қурилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил мартда Душанбега амалга оширган ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматининг маъқулланган лойиҳаларидан бири ҳисобланади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан