Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон тўқимачилик саноатида "blockchain" ва барқарорлик харитаси жорий этилади
4.06.2022 08:50,  
20

Маълумки, ўтган йиллар давомида давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилган йиғилишларда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг экспортни кўпайтириш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилган.

Жорий йил апрель ойида  "Cotton Campaign" халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтаси ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга    қўйилган бойкот бекор қилинди. Бу тарихий воқеа халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай омилларига Ўзбекистонда барҳам берилганлиги тан олинди. Бу эса ўзбек тўқимачилик корхоналари учун катта имкониятлар эшигини очди.  Масалан, бойкотга қўшилган 331 бренд билан алоқаларни тиклаш ва уларга маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш, Европа давлатларига GSP+ преференциялари тизими, Буюк Британияга маҳсулот экспортида GSP EF тизимидан фойдаланишга туртки бўлди. Бундан ташқари, Африка, Америка ва Форс кўрфази давлатлари билан ишлаш имкониятлари пайдо бўлди.

Хўш, бугун соҳада қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида blockchain ва барқарорлик харитаси жорий этилади.

Қайд этилишича, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа иқтисодий комиссия UNECE, халқаро савдо маркази кўмагида Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун "Call To Action" дастури бошланди. Бу дастурни амалга ошириш учун 5 миллион доллар грант ажратилган бўлиб, улар қуйидаги ишларга йуналтирилади. Ўзбекистон Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қиймат занжирларида барқарор ва рақамли савдони жорий қилишга қаратилган  мазкур дастур   60 ой давомида жорий қилинади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, эндиликда миллий стратегия ва институционал ривожланиш, давлат хизматчилари ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчиларни тайёрлаш, барқарорлик ва сифат стандартлари (VSS) бўйича ихтиёрий экспертлар тайёрлаш, харидорларни танлаш ва етказиб берувчиларнинг кузатув-мониторингини ошириш ҳамда  блокчейн пилот лойиҳаларини кенгайтириш каби тадбирларни амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

Дастур UNECE, ICT, Ўзбекистон Стратегик ривожланиш агентлиги, Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан биргаликда олиб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан