Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги мамлакат делегатсияси 2021-йилнинг 30-ноябр куни Кобул шаҳрига ташриф буюриб, Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Ташқи ва Ички ишлар, Жамоатчилик, Енергетика ва Иқтисодиёт вазирликларида музокаралар олиб борилди. Мамлакатдаги мавжуд вазият, Афғонистон халқига инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, енергетика ва транспорт соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистон муваққат ҳукумат вакиллари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу синовли дамларда афғон халқини фаол қўллаб-қувватлаётгани, мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига кўрсатаётган ёрдами, янги ҳукумат томонидан афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган қаратилган саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон томонидан електр енергиясини узлуксиз етказиш, Ўзбекистон–Афғонистон давлат чегараси иш тартибини давом еттириш, Мозори Шариф халқаро аеропорти фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, инсонпарварлик ёрдамини ўз вақтида кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берилди.