Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди
27.05.2021 17:07,  
54

“Тошкент – Тел-Авив – Тошкент” қатнови Ўзбекистонда ва Исроилда эпидемиологик вазиятни яхшилаш билан бир қаторда ҳамда режали қайта тикланишни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент-Тел-Авив-Тошкент қатнови қайта тикланди.   Бу ҳақда  "Uzbekistan Airways" хабар берди.

️Мунтазам авиақатнов ҳафтада бир марта, душанба куни амалга оширилади. Тошкент – Тел-Авив авиачиптасининг нархи 4 276 000 сўмдан бошланади. Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши авиачиптасининг нархи 5 738 000 сўмдан бошланади (нархлар авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирмани ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилган).

Таъкидлаш жоизки, хорижий фуқароларга Исроилга кириш ва транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланди. Ушбу рўйхат Исроил фуқаролари ва резидентлари, аҳоли ва иммиграция бошқармаси томонидан берилган рухсатномага эга йўловчиларни ўз ичига олмайди.

Бундан ташқари, 72 соатдан кўпроқ вақт давомида Исроилдан ташқарида бўлган, ушбу давлатга кирган ёки транзит йўловчилар ва экипаж аъзолари 72 соат олдин COVID-19 учун ПCР-тестини топширишлари ва биринчи нуқтадан чиқишдан олдин тестнинг салбий натижасини олишлари керак.  

Исроилга келадиганлар ушбу манзил орқали "Кириш ҳисоботи" шаклини Исроилга парвоз қилишдан олдин 24 соатдан кечиктирмасдан тўлдиришлари керак: https://www.gov.il/en/service/request-entry-to-israel-covid19 ва Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсат олишлари талаб этилади. Бундан ташқари, йўловчилар CОВИД-19 харажатларини қоплаш учун тиббий суғуртага (Исроил фуқаролари ва резидентларига тааллуқли эмас) эга бўлишлари керак.  

• Йўловчилар Исроилга келишлари билан CОВИД-19 учун ПCР-тестини топширадилар ва 14 кунгача карантинда сақланишлари мумкин.

• Қўшимча маълумотлар ҳақида қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: https://tinyurl.com/ypvvex9p.

• CОVID-19 ҳақида батафсил маълумот билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин: https://www.gov.il/en/departments/air-travel-covid19-israel.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан