Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистондаги ҳолатни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари Афғонистондаги ҳолатни муҳокама қилишди

Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шериклик алоқалари, энг аввало иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. 

Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди.